07:35 / 10.03.2019
3 453

Ксения Собчак турмуш ўртоғи билан расман ажрашганини маълум қилди

Ксения Собчак турмуш ўртоғи билан расман ажрашганини маълум қилди
Россиялик телебошловчи Ксения Собчак ва унинг турмуш ўртоғи Максим Виторган ўзаро баёнот билан чиқиб, анчадан бери алоҳида яшаётганини маълум қилди, деб ёзади Sputnik.

«Бу мавзу бўйича барча гап-сўзларни тўхтатиш мақсадида муносабатларимиз ҳақида жамоатчиликка билдиришга мажбур бўлдик. Биз анчадан бери ўз шахсий ҳаётимиз билан алоҳида яшаяпмиз. Бирга яшаган вақтимизда бир биримизга содиқ бўлганмиз. Мол-мулкимизни, қолаверса, меҳрибон ота-она сифатида катта қилаётган фарзандимизни бўлишмаймиз», — деган Ксения Собчак Instagram’даги саҳифасида.

Матнни «Ксения Собчак Максим Виторган» деб имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, жуфтлик муносабатларидаги инқироз ўтган йил кузида бошланган. Улар бирга юришмас, бир қанча вақт аввал никоҳ узукларини ҳам тақмай қўйишган. Ксения Собчак кўпроқ режиссёр Константин Богомолов билан бирга кўрина бошлаган.

Ксения Собчак ва Виторган 2013 йилда турмуш қурган. Улар «Эхо Москви» радиостанцияси бош директорининг туғилган кунида илк бор бирга пайдо бўлган, бироқ актёр ва телебошловчининг тез орада тўйи бўлиб кетгани ҳатто Собчакнинг дўстларини ҳам ҳайрон қолдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ксения Собчак турмуш ўртоғи билан расман ажрашганини маълум қилди