Афғонистон марказида "Толибон" ҳаракатининг командири йўқ қилинди

Афғонистон марказида "Толибон" ҳаракатининг командири йўқ қилинди
Афғонистоннинг марказий қисмидаги Вардак вилоятида авиазарба натижасида "Толибон" ҳаракатининг командири йўқ қилинди. Бу ҳақда The Khaama Press агентлигига таяниб Kun.uz хабар берди.

"Вардак вилоятининг Сайидобод туманида авиазарба натижасида толиблар командири Убайд ўлдирилди. Тахминларга кўра, Убайд бир неча нафар давлат хизматчилари ва тинч аҳолини ўлдирганлик учун жавобгардир", деган агентлик суҳбатдоши.

Агентликнинг қайд этишича, Вардак вилояти Афғонистоннинг марказий қисмидаги энг нотинч ҳудудлар сирасига киради. Вилоятнинг айрим туманларида "Толибон" ва бошқа гуруҳлар фаол ҳаракат қилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар