Трамп ўз рафиқасининг қиёфадошидан фойдаланганликда гумон қилинмоқда (фото, видео)

  • 13 март 2019, 12:00
  • 2 946
  • Дунё
  • Трамп ўз рафиқасининг қиёфадошидан фойдаланганликда гумон қилинмоқда (фото, видео)
    Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари АҚШ президенти Дональд Трампни Алабамага ташрифи вақтида рафиқаси ўрнига унинг қиёфадоши “хизмати”дан фойдаланганликда гумон қилишмоқда.

    Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Алабамага вайронкор торнадодан жабрланганларни қўллаб-қувватлаш учун келишган. Бироқ баъзи фойдаланувчиларнинг фикрича, Трампга рафиқаси Мелания эмас, балки унинг қиёфадоши ҳамроҳлик қилган.

    Фойдаланувчиларнинг айтишича, Трампнинг ташрифи вақтида олинган суратда у билан бирга бўлган аёлнинг биринчи хонимдан пастроқлигини кўриш мумкин. Баъзилар Меланиянинг баланд пошнали туфлида юришга одатланганини, фотодаги аёл эса кроссовкаларда бўлганини қайд қилиб ўтишган.

    Ҳаттоки аёлнинг териси туси ҳам шубҳа туғдирган. Шундан кейин твиттерда фойдаланувчилар орасида #FakeMelania (Сохта Мелания) хэштеги остида қизғин баҳс бошланган.

    “Сохта” Мелания ҳақидаги гаплар илк бор 2017 йилда урчиган.

    » » Трамп ўз рафиқасининг қиёфадошидан фойдаланганликда гумон қилинмоқда (фото, видео)