16:06 / 16.03.2019
3 477

Трамп Обамани ўзини кузатганликда айблади

Трамп Обамани ўзини кузатганликда айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида собиқ ФҚБ агенти Питер Стрзокнинг кўрсатмалари расшифровкасини келтирди. Унда Барак Обаманинг президентлик даврида Америка махсус хизматлари Трамп фаолиятини кузатгани ҳақида айтилади, деб «Дарё» хабар бермоқда.

Трамп бу маълумот Россиянинг 2016 йилда АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларига аралашуви ҳақидаги ишни текширадиган махсус прокурор Роберт Мюллернинг якуний ҳисоботига киритилишига умид билдирди.

«Бу Обама давридаги ФҚБ, Адлия вазирлиги ва Марказий разведка бошқармасидан иборат жамоа 2015 йилгача президент Трампни кузатиб бориш (ва олиб ташлаш) учун биргаликда ҳаракат қилганига янги далилдир», — дейди Трамп Стрзокка таяниб.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Обамани ўзини кузатганликда айблади