Эрдўған: "Янги Зеландияда теракт содир этган жиноятчи икки марта Туркияга келган"

  • 16 март 2019, 20:54
  • 2 822
  • Дунё
  • Эрдўған: "Янги Зеландияда теракт содир этган жиноятчи икки марта Туркияга келган"
    Янги Зеландияда содир этилган террорчилик ҳаракатининг эҳтимолий ижрочиси икки марта Туркияда бўлган. Бу ҳақда Туркия президенти Тайип Эрдўған айтди, деб хабар берди Kun.uz.

    "Янги Зеландиядаги теракт ижрочиси икки марта Туркияга келган. Унинг Туркиядаги алоқаларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда", - деган Эрдўған.

    Эрдўғаннинг сўзларига кўра, "террорчилар ҳаттоки Янги Зеландияда ҳам турк халқининг бирдамлиги ва ўз қадриятларига содиқлигига тоқат қила олишмаяпти".

    Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида содир этилган терактда 4 нафар қуролланган шахс масжид ичига кириб, у ердаги одамларга қарата ўқ узган. Оқибатда 50 киши ҳалок бўлган.

    » » Эрдўған: "Янги Зеландияда теракт содир этган жиноятчи икки марта Туркияга келган"