Бир кўзидан айрилган кўппак етим қолган маймунни боқиб олди (видео)

Бир кўзидан айрилган кўппак етим қолган маймунни боқиб олди (видео)
Ҳиндистоннинг Кашкида қишлоғида бир кўзли ит етим қолган маймунни қарамоғига олди, деб хабар бермоқда Даракчи нашри.

Руби лақабли ит тахминан бир ярим ой аввал маймун боласини итлар галасидан қутқариб қолади. Шу пайтгача кучукчалари бўлмаган Руби маймунчага ўз фарзандидай муомала қила бошлайди. Ит маймунчани доим елкасида кўтариб юради, ўз кўкраги билан эмизади ва оталиғидаги жониворга тегинмоқчи бўлганларга жаҳл қилиб беради.

Икки жонивор ўртасидаги ноодатий муносабатни кўрган маҳаллий қишлоқ аҳолиси тинмай қатнамоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар