20:00 / 20.03.2019
3 204

Экспертлар энг тоза авиакомпаниялар рейтингини тузди

Экспертлар энг тоза авиакомпаниялар рейтингини тузди
Skytrax авиация хизматини баҳолаш халқаро ташкилоти мутахассислари дунёнинг 30 та энг тоза авиакомпаниялари рейтингини тузди, деб ёзади «Дарё».

Рўйхатда биринчиликни Япониянинг All Nippon Airways компанияси эгаллади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинган.
Тайваннинг EVA Air компанияси иккинчи, Кореянинг Asiana Airlines компанияси эса учинчи ўринни эгаллади.

Биринчи ўнталикка Сингапур ҳаво йўллари, Япония ҳаво йўллари, Cathay Pacific Airways, Qatar Airways, Swiss International Air Lines, Hainan Airlines ва Lufthansa киради.

Рейтингни тузишда мутахассислар авиакомпанияларни бир қатор мезонлар, шу жумладан, ҳожатхона, стол ва ўриндиқлар, гилам ҳамда юкхона жавонлари тозалиги бўйича баҳолаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Экспертлар энг тоза авиакомпаниялар рейтингини тузди
[/banner_pushhouse