17:23 / 21.03.2019
3 732

Буюк британиялик аёл зўриқиб ишлагани туфайли юзи фалажланиб қолди

Буюк британиялик аёл зўриқиб ишлагани туфайли юзи фалажланиб қолди
Буюк британиялик аёл зўриқиб ишлагани туфайли юзи фалажланиб қолди, дея хабар бермоқда Darakchi нашри.

Лидс шаҳрида истиқомат қилувчи Эми Грин (Amy Green) боши оғриб, тили шишиб ухлашга ётади. Буни чарчаганига йўяди. Эртасига тонгда эса юзи фалажланиб уйғонади. Шифокорга кўринганда, унга Белл фалажланиши ташхиси қўйилади.

Шунда ҳам Грин ишга қатнайверади. Тез орада юзининг ўнг тарафи умуман ишламай қолади. Шифокорлар уни ўн кунлик даволаниш курсларига ётқизишади.

Аёлнинг айтишича, у ҳамиша зўриқиб ишлаган ва доим стресс ҳолатида бўлган.
Ҳозирда Грин соғ-саломат. Унинг бутунлай даволаниши учун эса икки йил муддат кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк британиялик аёл зўриқиб ишлагани туфайли юзи фалажланиб қолди