00:23 / 23.03.2019
5 319

Япониянинг космик кемаси ерга яқинлашаётган астероидни портлатади

Япониянинг космик кемаси ерга яқинлашаётган астероидни портлатади
Фото: Google Images
22 февралда узоқдаги астероидга қўнган Япониянинг Hayabusa2 космик кемаси 5 апрель куни унга портловчи модда туширади, деб хабар берди «Корреспондент.net»га асосан Дарё.

Бу астероидда ҳосил бўлган кратердан қуёш тизимининг қандай пайдо бўлганини аниқлашда ёрдам берувчи ер ости намуналарини олиш мақсадида амалга оширилади.

Хабарда айтилишича, ер остининг чуқурроқ қисмидан қуёш ва радиация таъсир этмаган намуналарни олиш учун Hayabusa2 бейсбол коптоги катталигидаги, оғирлиги икки килограмм бўлган зарба берувчи қурилмани ташлайди.

JAXA лойиҳаси муҳандиси Таканао Саэко буни амалга ошириш учун портлаш вақтида отилган парчалардан зарар кўрмаслик учун космик кема астероиднинг бошқа тарафига тезда ўтиши кераклиги ва бу жуда қийин бўлишини таъкидлаган.

Режага кўра, Hayabusa2 натижани қайд этиш учун камера қолдириб кетади. Космик кема кузатиш мақсадида кратер ҳудудига қайтиб келишдан аввал бир неча ҳафта кутишига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япониянинг космик кемаси ерга яқинлашаётган астероидни портлатади