date
views 3 987

Унвонидан маҳрум бўлган “Москва гўзали” аламидан тожни синдирди

Унвонидан маҳрум бўлган “Москва гўзали” аламидан тожни синдирди
“Москва гўзали” танловининг ғолибаси бўлган Алеся Семеренко унвондан маҳрум этилгач, ташкилотчиларга ғолиблик тожини синган ҳолда қайтарди, деб хабар берди Даракчи нашри.

— Ғолиблик тожини Алеся Семеренкодан зўрға қайтариб олдик. У синдирилган, таъмирталаб ҳолда қайтарилди. Мазкур тож қимматбаҳо тошлар билан безатилган”, деб воқеага ойдинлик киритди, тадбир раҳбари Татьяна Андреева.

Тожнинг қайтариб олинишига танлов ғолибасининг шартномада бир йил мобайнида хайрия тадбирларида иштирок этишга мажбурлиги кўрсатилган банди талабларини бажармагани сабаб бўлган. Бу гўзаллик танлови тарихидаги илк кўнгилсиз воқеадир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Унвонидан маҳрум бўлган “Москва гўзали” аламидан тожни синдирди