
АҚШ президенти Дональд Трамп етакчи оммавий ахборот воситаларини "халқ душманлари" деб атади ва уларни коррупцияда айблади.
"Етакчи оммавий ахборот воситалари танқид оловига дуч келишди ва бутун дунё коррупциялашган ва сохтакор дея уларнинг устидан кулмоқда. Улар икки йил давомида аслида келишув йўқ бўлса-да, Россия билан келишиб олганлик ҳақидаги хомхаёлларини илгари суришди. Улар дарҳақиқат халқ душманлари ва мухолифатчи партия!", - деб ёзди Трамп Twitter’да.
Аввалроқ АҚШ бош прокурори Уильям Барр конгрессга Дональд Трамп сайловолди штабининг Россия билан эҳтимолий алоқалари бўйича суриштирув олиб борган махсус прокурор Роберт Мюллернинг ҳисоботини тақдим этганди.
«Суриштирув Трамп кампанияси иштирокчилари ёки у билан алоқадор шахсларнинг 2016 йилги АҚШ президенти сайловларига таъсир кўрсатиш учун Россия билан тил бириктиргани ёки алоқа қилганини аниқламади», — деди у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар