Лос-Анжелес осмонида «метеор-одам» пайдо бўлди (видео)

  • 27 март 2019, 13:43
  • 1 088
  • Дунё
  • Лос-Анжелес осмонида «метеор-одам» пайдо бўлди (видео)
    Хабарда айтилишича, кўринишидан метеорга ўхшаган, бироқ унга хос бўлмаган равишда манёвр билан ҳаракат қилган. Объект бинолар олдидан учиб ўтиб, ўз йўналишини ўзгартирган деб ёзади "Дарё" нашри.

    Маҳаллий аҳоли орасида бу НУЖ бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган. Айримлар эса бу SpaceX компаниясининг яна бир лойиҳаларидан бири деб тахмин қилган. Полиция департаменти эса янги фильм суратга олинаётганини айтиб, бу миш-мишларни рад этган.

    Кейинчалик, бу номаълум объект 1220 метр баландликда оёқларига феерверк бириктириб, винг-сьют (қанотли костюм)да парвоз қилган экстремал эканлиги аниқланган. Шу куни кечаси тўлин ой бўлган ва акция олдиндан режалаштирилган.

    Трюкни амалга оширгач, спортчилар парашют ёрдамида шаҳар кўчасида ерда қўнган.
    Худди шундай акция беш йил аввал Чикагода ҳам ўтказилган.

    » » Лос-Анжелес осмонида «метеор-одам» пайдо бўлди (видео)