10:30 / 28.03.2019
2 855

Австралиялик лотереядан 2 маротаба 16 млн доллардан пул ютиб олди

Австралиялик лотереядан 2 маротаба 16 млн доллардан пул ютиб олди
Австралиялик кетма-кет икки марта лотереяда катта миқдорда пул ютиб олди, дея ёзади «Дарё».

Таъкидланишича, у Мельбурн шаҳрининг иккита ҳар хил жойидан 3 та чипта сотиб олган, улардан иккитаси омадли бўлиб, унга 16 миллион доллардан олиб келган.

«Биз ғолиб билан боғланганимизда, у бир марта эмас, балки икки маротаба ютганлигини унутиб қўйганини айтди», — деди лотерея вакили.

Ғолибнинг ўзи қарийб 30 йилдан бери доимо бир хил рақамларни ўйнашини айтган. Лотерея билетларини сотиб олиш учун у 20 минг доллардан зиёд маблағ сарфлаган. Ҳозирги пайтда эса австралиялик пулни қандай сарфлашни ўйлаб кўрмоқда.

«Балки ишдан бўшаш ҳақида ўйлаб кўрарман. Кейин, янги уй ёки дам олишлар бўлиши мумкин. Мен уни оилам билан бўлишаман», -— деб таъкидлади ғолиб.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралиялик лотереядан 2 маротаба 16 млн доллардан пул ютиб олди