Путин баҳайбат тансоқчисини четга суриб қўйди (видео)

  • 28 март 2019, 12:15
  • 2 303
  • Дунё
  • Путин баҳайбат тансоқчисини четга суриб қўйди (видео)
    ​​Интернет тармоғида Россия президенти Владимир Путин Универсиада иштирокчилари билан ўтган учрашувда спортчилар билан суҳбатлашиш учун хавфсизлик хизмати ходимини четга суриб қўйган видео тарқалди. Россия 24 телеканалида кўрсатилган ушбу ролик журналист Дмитрий Смирнов эътиборини тортди.
    "Четга тур - забардастсан, спортчиларданам гавдалироқсан", - деди хавфсизлик хизматига қараб президент. Шундан сўнг тан соқчи бир неча қадам орқага юрди.

    Путин спортчиларни юксак натижалари билан табриклади ва уларга келажакда Олимпия ўйинларида зафарлар қучишини тилади.

    » » Путин баҳайбат тансоқчисини четга суриб қўйди (видео)