12:46 / 28.03.2019
4 378

Машҳур қўшиқчи Шакира қўшиқ ўғирлашда айбланмоқда

Машҳур қўшиқчи Шакира қўшиқ ўғирлашда айбланмоқда
Кубалик Ливан Кастельяно Вальдес бутун дунёга машҳур қўшиқчини 1997 йилда ёзган қўшиғининг бир қисмини ўғирлаганликда айбламоқда.
Шу иш юзасидан колумбиялик хонанда Шакира Мадрид суди қаршисида жавоб бермоқда.

Мазкур суд ишига Шакиранинг 2016 йилда Карлос Вивес билан бирга ёзган “La Bicicleta” таронаси сабаб бўлиб турибди. Мазкур композиция Youtube тармоғи орқали 1 млрд 200 миллион марта кўрилган.

Суд қаршисида Шакира барча айбловларни рад этди. Унинг сўзларига кўра, Вальдес ҳамда унинг таронаси ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ: мусиқа ҳам, мавзу ҳам, ритм ҳам ўхшамайди. Сўзлари исботи сифатида Шакира бармоқлари ёрдамида қўшиқни жонли куйлаб берди. Шакиранинг фикрича, кубаликнинг қўшиғи сальса услубида ёзилган, унинг композицияси эса вальенато услубида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур қўшиқчи Шакира қўшиқ ўғирлашда айбланмоқда