15:16 / 28.03.2019
3 420

Лукашенко фермани кўриб бош вазир ўринбосари, вазир ва губернаторни ишдан ҳайдади (видео)

Лукашенко фермани кўриб бош вазир ўринбосари, вазир ва губернаторни ишдан ҳайдади (видео)
27 март куни Беларусь президенти Александр Лукашенко бош вазир ўринбосари Михаил Русий, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Леонид Заяц ҳамда Могилев области губернатори Владимир Доманевскийни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда Беларусь президенти матбуот хизматига таяниб Kun.uz маълум қилмоқда.

Амалдорлар Лукашенко 26 март куни Могилев области Шклов туманида жойлашган «Слижи» сут-товар комплексига ташриф буюрганидан сўнг лавозимларини тарк этишган. Давлат раҳбари ишлаб чиқариш биноларидаги тартибсизлик ва сигирларни сақлаш шароитларидан норози бўлган. «Агар киши бу Освенцим эканини тушунмаса, сизлар эса уни холдинг раҳбари этиб тайинласанглар, мен сизларни умуман тушунмаяпман», - дея мурожаат қилган Лукашенко амалдорларга.

Фермага ташриф буюрганидан кейин Лукашенко сут-товар-комплекси ҳолати учун масъул бўлган шахсларни ишдан бўшатиш ва жиноий иш очиш ҳақида кўрсатма берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко фермани кўриб бош вазир ўринбосари, вазир ва губернаторни ишдан ҳайдади (видео)