
Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев оиласидан ажрашган. Бу ҳақда Оқўрда расмий сайтида куни кеча пайдо бўлган, давлат раҳбарининг таржимаи ҳолида айтилади.
Бироқ, давлат раҳбари мақомидаги барча тадбирларда у ён бармоғидаги узук билан кўриниш беради, дея таъкидламоқда Kun.uz.
Президент Асқар Мамин, Бакитжан Сагинтаев ва Одилбек Жаксибеков ҳамроҳлигида футбол бўйича Евро-2020 чемпионати саралаш учрашувига келди. Фақатгина унинг бармоғида узук бўлган.

Фото: akorda.kz
Шу билан бирга, унинг ҳамроҳларининг бари оилали, лекин улар рафиқаси борлигини исботловчи узукни тақишмаган.
Online.zakon.kz маълумотларига кўра, Маминнинг хотини исми Олтиной, Сагинтаевнинг - Галия, Жаксибековнинг - Лаззат.
28 март. Россия президентининг ёрдамчиси Андрей Фурсенко билан учрашув.
Узук жойида.

Фото: akorda.kz
Таржимаи ҳолда, меҳнат фаолиятидаги ютуқларидан ташқари, президент оиласидан ажрашгани, ўғли борлиги кўрсатилган. Собиқ рафиқаси ҳақида маълумот йўқ. Тахминларга кўра, у - Надежда Давидовна Тоқаева. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар