22:43 / 31.03.2019
3 554

Россиялик бизнесменлар орасида Алишер Усмоновнинг самолёти энг қиммати деб топилди

Россиялик бизнесменлар орасида Алишер Усмоновнинг самолёти энг қиммати деб топилди
Алишер Усмоновнинг самолёти. Фото: Forbes
Forbes журнали россиялик бизнесменларнинг 50 та энг қиммат самолётларидан иборат рейтингни тузди.

Унда Алишер Усмоновнинг 2008 йилда чиқарилган Airbus A340 самолёти биринчи поғонада жойлашди. У 150 миллион долларга баҳоланмоқда.

Роман Абрамовичнинг Boeing’и. Фото: Forbes
Иккинчи ва учинчи ўринларни Роман Абрамовичнинг Boeing 767 (2003) ва Airbus A319 (2014) самолётлари банд этди. Улар тегишли равишда 120 миллион ва 85 миллион долларга тенгдир.

Роман Абрамовичнинг Airbus’и. Фото: Forbes
Андрей Скоч ва унинг оиласига тегишли 71 миллион долларлик Airbus A319 самолёти тўртинчи, Андрей Козициннинг Airbus A320 самолёти (67 миллион доллар) — бешинчи ўринда жойлашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик бизнесменлар орасида Алишер Усмоновнинг самолёти энг қиммати деб топилди