10:30 / 01.04.2019
3 153

Россиянинг энг бой аёл тадбиркорларидан бири авиаҳалокатга учради

Россиянинг энг бой аёл тадбиркорларидан бири авиаҳалокатга учради
Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси эгаларидан бири Наталья Филева ва унинг отаси Германияда авиаҳалокатда ҳалок бўлди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати маълум қилди.

“2019 йил 31 март куни Epic-LT хусусий самолётининг “Эгельсбах” аэропортига (Франкфурт-Майн) қўниши вақтида S7 Airlines акциядори Филева Наталья Валерьевна ҳалок бўлди. Фожиа тафсилотлари ҳозирча номаълум”, деб айтилган хабарда.

Маълум қилинишича, Филева ва унинг отаси Германияга даволанишга кетаётган бўлганлар. Самолёт учувчиси ҳам ҳалок бўлган.
Авиаҳалокат тергови билан халқаро комиссия россиялик мутахассислар иштирокида шуғулланади.
Росавиациядаги манбанинг маълум қилишича, самолёт “Глобус” авиакомпаниясига тегишли бўлган.

Наталья Филева S7 гуруҳи директорлар кенгаши раиси лавозимини эгаллаган. У 2018 йилда Forbes нашри талқини бўйича энг бой россиялик тадбиркорлар рейтингига кирган. Унинг бойлиги 600 млн долларга баҳоланган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг энг бой аёл тадбиркорларидан бири авиаҳалокатга учради