19:30 / 03.04.2019
18 957

Фазилат хонимнинг тўнғич қизи Ҳазан (Дениз Байсал) ҳақида сиз билмаганлар…

Фазилат хонимнинг тўнғич қизи Ҳазан (Дениз Байсал) ҳақида сиз билмаганлар…
«Фазилат хоним ва унинг қизлари» сериали маиший, аммо жуда қизиқарли мавзуси билан томошабинлар эътиборини жалб қилди. Сериал қаҳрамонларининг ҳар бири ўзича бир олам. Фазилат хонимнинг тўнғич қизи Ҳазан тўғрилиги, дадиллиги ва самимийлиги билан мухлисларга маъқул бўлди. Бу ролни экранда актриса Дениз Байсал гавдалантирган.

Дениз Байсал 1991 йил 5 апрелда Қаршиёқада, Измир шаҳрида туғилди. Дениз ота-онасининг ёлғиз фарзанди бўлса-да, отаси ва онасининг аввалги никоҳларидан ўгай опалари бор. Бироқ ота-онаси ҳам у олти ёшга тўлганда ажрашиб кетди. Қизча онаси билан яшар, ёзги таътилни эса отасиникида ўтказарди. Отаси уч марта уйланган.

Дениз ўн ёшида мактаб театрида ўйнай бошлади. У кўпинча масхарабоз ролини ўйнар, болалар спектаклларида мунтазам қатнашарди. Театр ўқитувчисининг қўллаб-қувватлаши билан Дениз актёрлик фаолиятини бошлади, аммо устози қизни агентликка ёздириб қўйди. Ўрта мактабда эса Дениз баскетболга қизиқди, бироқ ўйинлардан бирида бахтсиз ҳодиса юз бериб, бурнини синдириб олди. Шундан сўнг бўлажак актриса ринопластика қилдирди, аммо лаблари табиий — бу ҳақда Дениздан ҳам кўп сўрашади.

2009 йилда Дениз Желал Байар университетининг олий савдо факультетига ўқишга кирди.
Дениз таом тайёрлашни, китоб ўқишни, телевизор кўришни ёқтиради, соатлаб ёлғиз сайр қилади.
Денизнинг севимли актёри — Энес Арикан. «Victoira’s Secret Moonlight Dream» ифоридан фойдаланади.
Дениз поччаси билан бирга Истанбулда қаҳвахона очган.

Денизнинг илк телевизион иши Бергузар Кўрел ва Булент Инал иштирокидаги «Тугалланмаган қўшиқ» сериали бўлди. Байсал бу сериалда эпизодик ролни ўйнади. 2011 йилда у Шукру Ўзйилдиз иштирок этган «Чуқур сувлар» сериалида суратга тушди. Бу сериалда Дениз бош роллардан бирини ижро этди. Кейин «Оталар ва болалар», «Йўқолган шаҳар», «Муҳаббат, нон ва орзулар» сериалларида ҳам суратга тушди.

2014 йилда суратга олинган «Қочоқ келинлар» сериали Денизга машҳурлик келтирди. Лойиҳада суратга тушаётганда унинг Фуркан Андич билан муносабатлари бошланди. Жуфтлик икки йил учрашиб юргач, муносабатларига нуқта қўйди. Миш-мишларга қараганда, улар Фурканнинг хиёнати туфайли ажралган. 2015 йилда Дениз «Руҳ танни тарк этганда» интернет-сериалида суратга тушди. «Оқ ёлғон» сериали рейтинг қурбони бўлди — уни 6-қисмдаёқ якунлаб қўйишди.

2016 йилда Дениз «Қуш қанотидаги севги» сериалида суратга тушди, бироқ 15-қисмдан сўнг «Рўзғорнинг юраги» сериалида бош ролни ижро қилиш учун тарк этди. Суратга олиш майдончасида у яна муҳаббатини топди. Дениз актёр Угур Курулга кўнгил қўйди. Бироқ уларнинг муносабатлари узоқ чўзилмади, икки ойдан сўнг кўп жиҳатдан келишолмаганликлари сабабли ажралишди.

Дениз 2016 йилнинг охиридан Бариш Юртжу, «Kolpa» гуруҳининг яккахони билан учрашмоқда. 2017 йилнинг февралида ҳатто гуруҳнинг «Tasma» қўшиғига ишланган клипда суратга тушди.

2017 йилда ишланган «Фазилат хоним ва унинг қизлари» сериали Дениз Байсални чиндан машҳур қилди. Бу лойиҳада у ака-ука — Яғиз ва Синан Эгемен севадиган Ҳазан Чамкиран ролини ўйнади. 2018 йилда Дениз «Ваъда» сериалида суратга тушишни бошлади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фазилат хонимнинг тўнғич қизи Ҳазан (Дениз Байсал) ҳақида сиз билмаганлар…