14:04 / 05.04.2019
3 832

Бердимуҳамедов таксичилар туфайли ИИВ раҳбарига охирги огоҳлантириш берди

Бердимуҳамедов таксичилар туфайли ИИВ раҳбарига охирги огоҳлантириш берди
4 апрел куни хавфсизлик кенгашининг жорий йил уч ойи якунлари бўйича мажлисида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов яна ички ишлар вазири Искандар Муликовга қаттиқ ҳайфсан ва сўнгги огоҳлантириш берди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар қилмоқда.

Муликовнинг ишидан норозиликка президент тегишли лицензияси бўлмаган хусусий таксичилар кўчаларда жуда кўп эканини аниқлагани сабаб бўлди.

«Бундай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда, улар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузмоқда, бу йўл-транспорт ҳодисалари ва фавқулодда вазиятларга олиб келмоқда», - дея Бердимуҳамедовнинг сўзларини келтиради нашр ТДХ ахборот агентлигига таянган ҳолда.

Аввалроқ, Ашхобод-Туркманбоши автомобиль йўлида 31 март куни содир бўлган йирик ЙТҲ ҳақида хабарлар тарқалганди. Унинг оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган ва ўнга яқин инсон жароҳат олган. Билдирилишича, ЙТҲ Балқан вилоятидаги сел ва сув тошқинлари йўлнинг бир қисмига зарар етказгани сабабли юз берган.

Таъкидланишича, Туркманистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари И. Муликов мунтазам равишда ҳайфсан ва «сўнгги огоҳлантириш» олади. 2018 йилда Муликов иккита «сўнгги огоҳлантириш» олганди. Ундан бир йил аввал ҳам вазирга ҳайфсанлар берилган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бердимуҳамедов таксичилар туфайли ИИВ раҳбарига охирги огоҳлантириш берди