16:40 / 05.04.2019
2 959

Бразилиядаги радиостанцияга қуролли босқинчилар ҳужум қилишди (видео)

Бразилиядаги радиостанцияга қуролли босқинчилар ҳужум қилишди (видео)
Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида радиостанцияга жиноятчилар жонли эфир вақтида бостириб киришди. Бу вақтда бошловчилар билан бирга меҳмонлар ҳам кечки дастурда иштирок этишаётган эди.

3 нафар босқинчи эфир хонасига кириб, қуроллар билан одамларга таҳдид қилган. Аввалига улардан бири столдаги барча телефонларни йиғиб олган, иккинчиси эса тилла ҳамда бошқа қимматбаҳо буюмларни йиғиб беришларини талаб қилган. Ушбу жараённи минглаб одамлар радио орқали тинглашган.

Тингловчилар нима бўлаётганини тушуниб етишгач, дарҳол полицияга хабар қилишди. Аммо махсус гуруҳ етиб келгунича жиноятчилар воқеа жойини тарк этишган.


Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилиядаги радиостанцияга қуролли босқинчилар ҳужум қилишди (видео)