Қирғизистонда қиз ўғирлаш учун жазо чораларини янада кучайтиришди. Энди қиз ўғрилари 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Бу ҳақида «Дунё аёллар банки» ноҳукумат ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Гулсан Абитова хабар бериб ўтган.
Бундан ташқари қонунбузарлар 200 минг сом (уч минг доллардан кўпроқ) жаримага ҳам тортилади. Абитованинг таъкидлашича, гарчи бундай одатга қарши кураш чоралари аввал ҳам кучайтирилган бўлса-да, охирги йилларда Қирғизистонда вазият у қадар ўзгармаган. Мамлакатда оила қуриш мақсадида қизларни ўғрилаб кетиш одати ҳамон давом этяпти. Ҳатто шундай ўғриликдан сўнг қизларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам учраган.
Қирғизистонда кўп ҳолларда қиз ўғрилаш жинояти содир этилганини жабрланувчи томон маълум этмайди. Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, мамлакатда ҳар куни 30 дан ортиқ вояга етмаган қизларни уйланиш мақсадида ўғрилаш жиноятлари содир этилади. Ҳар бешта никоҳнинг биттаси эса айнан шу йўл билан амалга оширилади. Келин бўлмишларнинг учдан икки қисми ўз хоҳишига қарши никоҳга киришади.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда охирги марта 2013 йилда қиз ўғрилашга қарши жазо чоралари кучайтирилган эди. Ўшанда жиноят учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши кўзда тутилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?