
Россия мудофаа вазирлигининг расмий журнали Армейский сборник рус ҳарбийлари парапсихология методларидан фойдаланаётгани, бу метод орқали душманнинг фикрини ўқиш, компьютер дастурларини бузиш мумкинлиги ҳақида мақола эълон қилган деб ёзади Minbar.uz нашри.
Унда айтилишича, парапсихологияни яхши ўзлаштирган одам овоз чиқармасдан рақибини сўроқ қила олади: у ким, нимани ўйлаяпти, нимани билади, билмайди ҳаммасини билиб олиши мумкин. Парапсихологик методлар орқали олинган жавоблар 100 фоиз тўғри бўлар эмиш. Фикрий таъсир орқали телекоммуникация воситалари ишига таъсир қилиш, душман суҳбатларини тинглаш мумкин бўлар экан.
Ҳаттоки бу методлар орқали аскарлар чет тилини тезда ўрганиши, ярадор бўлган шеригига ёрдам кўрсатиши, душманнинг пистирмасини аввалдан билиши, яширинган жойини топиши мумкин эмиш.
Мақола муаллифининг иддаосича, рус мутахассислари дельфинлар билан ишлаб, телепатияни ҳам ўзлаштириб олганмиш.
"Солдаты России" журнали таҳлил бўлими бошлиғи Анатолий Матвейчук парапсихология тўқима эмаслиги, у билан ишлаш ҳозир ҳам давом этаётганини айтган.
Ҳарбий парапсихология яшашга ҳақли. 1960-1980 йилларда у анча ривожланганди. Бу метод СССР Фанлар академияси томонидан инсоннинг ўзига хосликларини ўрганиш учун ишлаб чиқилган. СССР Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи раҳбарлигида бир гуруҳ мутахассислар шу лойиҳа устида ишлаган, - деган у.
Россия Фанлар академияси парапсихологияни сохта фан деб ҳисоблайди
Россия Фанлар академияси президиуми қошидаги сохта фанга қарши кураш комиссияси раиси Евгений Александров ҳарбий парапсихология уйдирма ва сохталиги тан олиб бўлинган деб айтган.
Бунақа тадқиқотлар махфий тарзда ўтказилган. Ҳозир энди маълум бўлаяпти. Бу каби тадқиқотлар дунёнинг аксар давлатларида сохта фан деб тан олинган. Бориб турган бемаънилик. Ҳеч қандай парапсихология мавжуд эмас, ҳаммаси чўпчак. Фикрни масофадан узатиш ҳақидаги гаплар илмий асосга эга эмас. Бирорта ҳам бундай ҳолат кузатилмаган, бу шунчаки имконсиз. Бу давлат бюджетини кемириш йўли, холос, - дейди Евгений Александров. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар