Россиянинг Красноярск ўлкаси осмонидан метеорит учиб ўтди (видео)

  • 07 апрель 2019, 20:13
  • 804
  • Дунё
  • Россиянинг Красноярск ўлкаси осмонидан метеорит учиб ўтди (видео)
    Интернетда Россиянинг Красноярск ўлкаси осмонидан метеорит учиб ўтгани акс этган видео пайдо бўлди, деб ёзади «Daryo».
    Роликда объектнинг ярақлагани ва икки марта чақнаб, кейин сўнганини кўриш мумкин.

    Маҳаллий аҳоли вакиллари айтишича, ёрқин оқ-яшил объект тез учиб ўтиб, сўнг осмонга сингиб кетган. «У Ерга параллел тарзда жуда катта тезликда парвоз қилди… Воқеа беш сониядан кўп давом этмади», — деди улардан бири.

    Ўлка бўйича фавқулодда вазиятлар бошқармаси учар объект ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

    » » Россиянинг Красноярск ўлкаси осмонидан метеорит учиб ўтди (видео)