11:05 / 09.04.2019
2 889

Порошенко ўзини русийзабон деб атади ва буни исботлашга тайёрлигини билдирди

Порошенко ўзини русийзабон деб атади ва буни исботлашга тайёрлигини билдирди
Украина президенти Пётр Порошенко ўзини русийзабон одам деб атади ва буни исботлаш учун диктант ёки иншо ёзишга тайёрлигини билдирди. Порошенко бу ҳақда ICTV телеканалидаги “Сўз эркинлиги” дастурида айтиб ўтди.

Украина президенти мамлакат шарқи аҳолисига мурожаат қилиб, ҳеч ким уларнинг рус тилида сўзлашиш ҳуқуқига раҳна солмаслигини таъкидлаб ўтган.

“Мен ўзим русийзабонман ва мен учун рус тилида сўзлашиш мутлақ табиий эканлигини кўп марта айтганман”, деб таъкидлаб ўтган Порошенко. Шу билан бирга у фуқароларни украин тилини ўрганишга чақирган ва шундан кейин уларда “ҳаммаси яхши бўлишига” ваъда берган.

Украинада таълим ва медиа соҳасида рус тили мавжудлиги секин-аста камайтириб борилмоқда. Украинанинг “Таълим тўғрисида”ги янги қонунида “миллий озчилик тилларида” ўқитиш фақат бошланғич синфларда қолиши, юқори синфларда ва олий таълим муассасаларида таълим фақат украин тилида олиб борилиши кўрсатилган. Бунга кўплаб давлатлар, жумладан Россия, Руминия, Польша, Молдова, Болгария, Венгрия ва Греция норозилик билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко ўзини русийзабон деб атади ва буни исботлашга тайёрлигини билдирди