16:31 / 09.04.2019
3 657

Россияда «қонундаги ўғри» Тариэл Ониани озодликка чиқди

Россияда «қонундаги ўғри» Тариэл Ониани озодликка чиқди
Жиноий доираларда Таро номи билан танилган қонундаги ўғри Тариэл Ониани Оренбург областидаги колониядан озодликка чиқарилди. Бу ҳақда бугун 9 апрель куни Россия ЖИЭБнинг минтақа бўйича бўлими матбуот хизмати хабар берган деб ёзади Kun.uz нашри.

«У суд томонидан берилган жазо муддатини ўтаб бўлди ва биз уни озод этдик», - дея аниқлик киритишган ЖИЭБдан.

Сешанба куни Таронинг адвокати Александр Кобаидзе у озод қилинганидан кейин Туркияда истиқомат қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.

Кутаиси ўғрилар клани раҳбари 61 ёшли Тариэл Ониани Соль-Илецкдаги 6-сонли «Қора Дельфин» алоҳида тартибли колонияда жазо муддатини ўтади. 2010 йил июль ойида Москванинг Хамовнический суди уни одам ўғирлаш ва товламачилик жиноятида айблаб 10 йилга озодликдан маҳрум қилди. Таро 2019 йил 11 июнь куни озодликка чиқиши керак эди, аммо у жазо муддатини 9 йил ва 10 ойга қисқартиришга эришди.

Фото: Михаил Фомичев / РИА Новости
2018 йилда Россия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Владимир Колокольцев қонундаги ўғрини Россиядан чиқариб юбориш ҳақидаги буйруқни имзолаган. Таъкидланишича, у колониядан озод қилинганидан кейин мамлакатдан депортация қилиниши керак.

Бундан олдин, Россия «жиноят олами»нинг янги етакчиси ким бўлиши мумкинлиги айтилганди.
Қайд этилишича, Тариэл Ониани Россия жиноят дунёсининг аввалги етакчиси Захарий Калашов (Шакро Молодой)нинг ўрнига муносиб муқобил вариант саналади.

Россия жиноят дунёсининг собиқ етакчиси, мамлакат ва МДҲдаги «1-рақамли» қонундаги ўғри Захарий Калашов 2018 йил март ойида товламачилик жинояти учун қарийб 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда «қонундаги ўғри» Тариэл Ониани озодликка чиқди