23:53 / 09.04.2019
3 188

Африканинг энг бой кишиси бойлигига ишониши учун банкдан 10 млн долларни ечиб олди

Африканинг энг бой кишиси бойлигига ишониши учун банкдан 10 млн долларни ечиб олди
Нигериялик миллиардер Алико Данготе ўзига ўзи бойлигини исботлаш учун банкдаги ҳисоб рақамидан йирик миқдорда нақд пул ечиб олганини айтди. Бу ҳақда The Independent ёзмоқда.

Данготенинг сўзларига кўра, бойлиги 12-13 миллиард доллардан ошганида у буни шунчаки қоғозда ёзилган рақамлар деб ўйлаб қолган. Миллиардер банкка борган ва ҳисоб рақамидан пул ечиб олган.

«Мен 10 миллион доллар нақд пулни машинамга юклаб уйга келдим, уйда бу пулларни томоша қилдим ва "Яхши, энди пулим борлигига ишондим", дедим», — дейди Данготе.

У барча пулларни эртасига банкка топширган.
Данготе Африканинг энг бой кишиси ҳисобланади. Унинг бойлиги 10,6 миллиард доллар деб баҳоланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Африканинг энг бой кишиси бойлигига ишониши учун банкдан 10 млн долларни ечиб олди