3 154
Порошенко штаби Зеленскийни юк машинаси уриб кетиши видеосига алоқадорликни рад этди (видео)
Украина президенти Пётр Порошенконинг сайлов штаби мамлакат президенти лавозимига номзод Владимир Зеленскийни юк машинаси уриб кетиши видеоролигининг тайёрланиши ва тарқатилишига алоқадорликлари рад этилди.
“На президент маъмурияти, на номзод штабининг бунга алоқаси йўқ”, деб айтган Порошенко штаби вакили.
Аввалроқ Зеленскийнинг сайлов штабида 7 апрелда Facebook’даги расмий саҳифада Порошенконинг унга қўшилишга чорлаган мурожаати чиққани, ролик ва унга изоҳда Порошенконинг янги сайти euua.org’га ҳавола борлиги маълум қилинган. Фойдаланувчилар янги сайтда рўйхатдан ўтгач, уларга Telegram ва Viber-каналларга ҳаволалар кўрсатилган смс-хабар келган. Айнан смс-хабарда кўрсатилган Telegram-каналда можароли видео пайдо бўлган. Шу сабабли Зеленский жамоаси роликда жисмоний йўқ қилишга ишора борлиги ҳақидаги хулосага келиб, номзоднинг қўриқланиши кучайтирилишини маълум қилган.
Шунингдек, Украина полицияси видеонинг тарқатилиши бўйича Украина жиноят кодексининг “Давлат ёки жамоат арбобига таҳдид ёки зўравонлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган. Ушбу видео пайдо бўлиши тафсилотлари ва унинг буюртирилиши, тайёрланиши ва тарқатилишига алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича тергов бошланган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади