21:05 / 12.04.2019
3 604

Сингапур аэропортида дунёдаги энг йирик сунъий шаршара пайдо бўлди (видео)

Сингапур аэропортида дунёдаги энг йирик сунъий шаршара пайдо бўлди (видео)
Сингапурнинг қаторасига 7-марта дунёнинг энг яхши аэропорти деб топилган Чанги аэропортида янги павильон Jewel Changi Airport очилди. У ўзидан боғ, меҳмонхона ва кўплаб овқатланиш ва савдо нуқталаридан иборат 10 қаватли мажмуани акс эттиради.

Павильоннинг 5 қавати ер остида,. қолган 5 қавати ер устида жойлашган. Унда, шунингдек, дунёдаги энг йирик сунъий шаршара Rain Vortex, 5 қаватли Forest Valley боғи ва томда жойлашган Canopy Park дам олиш ҳудуди жойлашган.

Шаршара 40 метрлик баландликдан ойнаванд гумбазли томдаги дарчадан тушади. Конструкцияни таниқли архитектор Моше Сафдининг Safdie Architects фирмаси муҳандислари яратишган.

Сингапурда тез-тез момақалдироқлар бўлиб, ёмғир ёғиб туради. Шу сабабли мутахассисслар шаршарани ундан дақиқасига 10 минг галлон тезлик билан ёмғир суви оқа оладиган қилиб лойиҳалашган. Шаршарадаги сув ёмғир суви бўлиб, шу сабабли объект Rain Vortex (Ёмғир гирдоби) деб аталган.

Оқшом вақтида шаршара ёруғлик бўйича рассомлар томонидан антиқа кўринишда ёруғлантирилади. Ушбу томоша кўплаб одамларни тўплайди.

Ушбу такрорланмас шаршарани қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: ВИДЕО

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сингапур аэропортида дунёдаги энг йирик сунъий шаршара пайдо бўлди (видео)