21:39 / 13.04.2019
5 264

Олимлар маймунга одам миясини ўрнатишди

Олимлар маймунга одам миясини ўрнатишди
Хитойлик олимлар маймунларга одамнинг мия ривожланишига жавоб берадиган MCPH1 генини ўрнатишди.

MCPH1 гени марказий асаб тизимининг ҳосил бўлишини таъминлайди. Олимлар тажриба орқали унинг фаолиятини тўлиқ ўрганишмоқчи. Ген макакаларнинг эмрионларига юборилганидан сўнг 15 та генетик ўзгаришга эга маймун туғилди, улардан фақат 5 таси тирик қолди.

Қолган бештасининг миясида ташқи ўзгаришлар кузатилмаган, лекин хотира ва образларни англаш тестларида яхши натижалар кўрсатган.

Натижалар ва тадқиқотнинг ўзи жуда кўп танқидга учрамоқда. Танқидчилар одам генини ҳайвонга жойлаштириш аҳлоқ нормаларига тўғри келмаслигини таъкидламоқди.

Манба: Aniq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар маймунга одам миясини ўрнатишди