14:05 / 14.04.2019
3 092

Facebook акциядорлари Цукербергнинг истеъфосини талаб қилишмоқда

Facebook акциядорлари Цукербергнинг истеъфосини талаб қилишмоқда
Facebook компанияси акциядорлари унинг асосчиси Марк Цукербергни бошқарув раиси лавозимидан четлатишни талаб қилишмоқда. Тегишли ариза компания акциядорларининг ҳар йиллик анъанавий йиғилиши олдидан АҚШнинг қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси сайтида эълон қилинган.

Йиғилиш 30 майда ўтиши керак. Цукербергни четлатиш ташаббуси муаллифларининг айтишича, компания раҳбарияти ва бошқарувининг қарорлари сабабли компания қиймати 2018 йил июлдан бошлаб 40 фоизга қадрсизланиб кетган. Бундан ташқари, улар баъзи акциядорларга кам овоз берилишидан шикоят қилишган.

Цукербергнинг ўрнига мустақил раисни тайинлаш таклиф қилинмоқда. Худди шундай ташаббус 2018 йил ёзида ҳам билдирилган.

Цукербергга компания акцияларининг 13 фоизи тегишли, бироқ унинг барча овозлари улуши 51 фоизни ташкил қилади. Бу эса унга Facebook сиёсатини деярли якка ўзи назорат қилишига имкон беради. Ташаббус компания қиймати пасайишига олиб келган айбловлар, жумладан ижтимоий тармоқлар негизида ёлғон ахборот тарқатилиши ва сайловларга аралашувлар билан боғланган.

2018 йил бошида Facebook тарихида фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларнинг энг йирик сизиб чиқиши ҳақида маълум бўлган. Cambridge Analytica компанияси ноқонуний равишда ижтимоий тармоқнинг 87 млн фойдаланувчиси ҳақида маълумотларни тўплаб, уларни учинчи шахслар, жумладан АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди штабига берган. Трамп штаби эса бу маълумотлардан сиёсий рекламада фойдаланган.

2018 йил апрели ва майида Цукерберг АҚШ конгресси ва Европарламентда хатони тан олиб, маълумотлар чиқиб кетгани учун узр сўраган.

2018 йил сентябрда эса ижтимоий тармоқ хакерлар ҳужумига учраган. Facebook’нинг баҳолашича, бунинг оқибатида 29 млнга яқин фойдаланувчи жабр кўрган. Кибержиноятчилар ҳужум вақтида ижтимоий тармоқнинг хавфсизлик тизимидаги заиф нуқтадан фойдаланишган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Facebook акциядорлари Цукербергнинг истеъфосини талаб қилишмоқда