15:18 / 14.04.2019
4 458

Олимни ҳайратга солган «ажнабий»

Олимни ҳайратга солган «ажнабий»
Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар:
«Бир куни хонамда ўтирсам сочлари ва кийиниши буткул ғарбона бўлган бир йигит олдимга кирди. Унда иймоннинг милтираб турган чироғи ҳам кўринмасди. Йигит савол берди:

– Ҳазрат, менинг ишим катта банк соҳасида ҳисоб-китобдан иборат. Мен буни Англияда ўқиб ўрганганман. Шу ишнинг моҳиятини биласизми?
– Биламан, Ҳиндистонда мен билган учта шу соҳанинг забардасти бўлса, тўртинчиси сен экансан.
– Менинг даромадим шаҳар ҳокиминикидан ҳам кўплигини биласизми?
– Биламан.
– Шу ишимда хотиржам ишлаб юргандим. Бир одам менга бу ишдан келадиган даромад ҳаром, деди. Шунга аввал сиздан аниғини сўраб билиб олайин, деб келдим. Бу ишим ҳақида нима дейсиз?
– Сенинг ишингда иккита ҳаром амал бор: қимор ва судхўрлик. Лекин, бир одам ҳаромдан пул топяпти. Билган ҳунари шу. Вақтики, бу ишнинг ҳаромлигини билгач, унга бошқа иш топиш фарз бўлади. Бошқа ҳалол ишни эса худди очдан ўлаётган киши егулик излагандек излайди. Лекин ўша ишни топилгунча ҳаром ишини ташламай туради. Токи шайтон сенга ҳалол ишни қидириб оч қолдинг, деган васвасани солмасин. Бу улуғларнинг гапидир.
– Ҳазрат, мен сиздан қандай иш топиш кераклигини сўрамадим. Бу ишим ҳалолми ё ҳаромми? Биргина сўзни сўрадим.
– Ишинг ҳаромдир.
– Буни ким ҳаром қилган? Сизми ё худоми?
– Аллоҳ ҳаром қилган.
– Аллоҳ ҳаром қилган бўлса, аввал ҳалолнинг эшигини очиб, сўнг ҳаром қилади. Ваъда бераманки, ўлгунимга қадар эски ишимга қайтмайман.

Ушбу воқеа менинг кўзимни очган эди. Бир одам «Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» дедими, сурати қандайлигидан қатъи назар бизнинг эҳтиромимизга лойиқ экан. Менинг дастлабки гумоним қандай эдию, унинг анча-мунча олимга хос бўлмаган таваккули қандай эди! Шу йигит ҳозир Американинг энг бой мусулмонларидан...»

Манба: Islom.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимни ҳайратга солган «ажнабий»