«Мисс Россия 2019» танлови ғолиблигини Алина Санько қўлга киритди (фото)

  • 14 апрель 2019, 17:00
  • 950
  • Дунё
  • «Мисс Россия 2019» танлови ғолиблигини Алина Санько қўлга киритди (фото)
    Фото: «РИА Новости»
    «Мисс Россия 2019» танлови ғолиблигини Алина Санько қўлга киритди деб хабар бермоқда «РИА Новости».
    Алина Россиянинг Ростов вилояти Азов шаҳридан бўлиб, ёши 20 га тўлган. Алина тасвирий санъат ва шеъриятга қизиқади, саёҳат қилишни ёқтиради.

    Ушбу гўзаллик танловида иккинчи ўринни Екатерингбурглик Арина Верина ва учинчи ўринни татаристонлик Ралина Арабова эгаллади. Ушбу иккала қиз ҳам дунёнинг исталган мамлакатида ўқиш учун грантни қўлга киритишди.

    Фото: «РИА Новости»
    Танлов ғолибига қимматбаҳо тошлар билан безатилган тилла тож ва 3 миллион рубль (46,5 минг доллар) миқдоридаги пул мукофоти топширилди.

    Мазкур танловнинг финал қисми иштирокчилари «Дунё гўзали» ва «Коинот гўзали» халқаро танловларида Россия номидан иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

    » » «Мисс Россия 2019» танлови ғолиблигини Алина Санько қўлга киритди (фото)