
Бельгия Ислом федерацияси “Салом, мен мусулмонман” номли акция ўтказди, дея хабар бермоқда “Аzon.uz” нашри.
Акция доирасида мусулмон ёшлар Брюссел, Антверпен, Шарлеру, Гент, Льеж ва Намюр шаҳарларида ўн минг кишига гуллар ва Ислом дини ҳақида брошюралар тарқатишди. Бундан кўзда тутилган мақсад – Бельгияда мусулмонларга нисбатан нотўғри тасаввурларнинг олдини олиш.
“Биз мусулмонлар ҳақидаги салбий тасаввурларни йўққа чиқармоқчимиз”, – дейди тадбир ташкилотчиларидан Умар Сиқиэр.
Худди шундай акция Германия, Австрия, Швейцария, Нидерландия, Франция, Дания, Швеция, Норвегия, Италия, Австралия ва Канадада ҳам ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар