Непалда самолёт ва вертолёт тўқнашиб кетди

  • 15 апрель 2019, 06:43
  • 526
  • Дунё
  • Непалда самолёт ва вертолёт тўқнашиб кетди
    Непалдаги Лукла аэропортида Summit Air компанияси самолёти вертолёт билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлигига таяниб Kun.uz хабар берди.
    Тўқнашув 14 апрель эрталаб юз берган. Шунингдек, бир неча киши жароҳат олган.

    Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, борт рақами 9N-AMH бўлган самолёт Manang Air компаниясининг аэропорт тураргоҳида турган вертолётига келиб урилган. Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

    » » Непалда самолёт ва вертолёт тўқнашиб кетди