Анжелина Жоли ва Брэд Питт расман ажрашди

Фото: Reuters
Америкалик актёрлар Анжелина Жоли ва Брэд Питт расман ажрашди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.
The Blast ёзишича, яқинда собиқ эр-хотин ажрашиш учун ариза берган эди, суд эса уларнинг даъвосини қондирди.
Аниқлик киритилишича, Жоли ва Питт ажрим ҳақидаги қоғозларни имзолаши қолган, холос. Шунингдек, собиқ эр-хотин васийлик ва мол-мулкни бўлиб олиш масалаларини ҳал қилиши керак бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг