14:30 / 20.04.2019
3 877

Жамбулда ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари

Жамбулда ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Жамбул областидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

«Қордайдаги трассада йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 11 киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар кўп. Марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Ўзбекистон Республикаси президентига телеграмма юбордим. Йўлларимиздаги вазият хавотирли, бу ҳақда ИИВдаги йиғилишда ҳам гапиргандим. Ҳукуматга кечиктириб бўлмас чораларни кўриш ҳақида топшириқ бердим!», деган Қозоғистон президенти твиттердаги расмий саҳифасида.

20 апрель куни тонгда, маҳаллий вақт билан соат 05:09да Қозоғистон жанубидаги Жамбул области Қордай тумани ҳудудида, «Олмаота—Тошкент» трассасининг 181-километрида Van Hool русумли йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Автобусдан олдинда кетаётган Toyota Camry автомобили юк машинаси билан тўқнашгач, ҳайдовчиси тўқнашувдан қочишга уринган ва автобус ағдарилиб кетган.

Ҳодиса жойида 8 киши ҳалок бўлган, 32 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, кейинроқ уларнинг 3 нафари вафот этган.

Бундан аввалроқ, Ўзбекистон ТИВ Жамбулдаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари эканини тасдиқловчи ахборот йўқлиги, жароҳатланганларнинг 7 нафари ўзбекистонликлар экани ҳақида хабар берганди. Хабарларга кўра, жабрланиб, шифохонага ётқизилганлар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жамбулда ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари