
Интернетда Украинадаги президентлик сайловидан илк экзит-пол натижалари пайдо бўлди. Бу ҳақда lb.ua муҳаррири Соня Кошкина ўз телеграм каналида МСК маълумотларига асосланиб хабар тарқатган.
Охирги маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан соат 11:00да (Тошкент вақти билан 13:00) сайловдаги давомат 19 фоиз атрофида бўлган. Нисбатан мамлакат марказидаги сайловчилар фаоллик кўрсатишмоқда.
Журналист президентлик пойгасидаги илк рақамларни келтирган. Унинг маълумотларига кўра, куннинг биринчи қисмидаги овозлар нисбати Владимир Зеленский фойдасига 75,8 фоизга 24,2 фоиз кўринишида бўлган.
«Бу кўп нарсани англатади», — дея қўшимча қилган Кошкина.
NIMG тадқиқот маркази эса соат 12:00 (Тошкент вақти билан 14:00) ҳолатига кўра сўровномалар натижаларини келтирган. Унга кўра, Украина шарқида Зеленский Порошенкони 88,8 фоизга 11,2 фоиз нисбатида ортда қолдирган.
Мамлакат ғарбида Зеленский овозларнинг 55,6 фоизини олган, Порошенко эса 44,4 фоиз. Марказда ҳам устунлик шоумен номзод тарафида - 72,9 фоизга 27,1 фоиз.
Украинадаги президентлик сайловининг биринчи тури 31 март куни ўтказилган, лекин унда қатнашган 39 номзоднинг бирортаси 50 фоиздан ортиқ овоз ололмаганди. Биринчи турда 30,24 фоиз овоз тўплаган Владимир Зеленский биринчи, 15,95 фоиз овоз олган Пётр Порошенко иккинчи бўлиб, кейинги босқичга ўтишганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар