23:03 / 21.04.2019
3 200

Порошенко сайловлардаги мағлубиятини тан олди

Порошенко сайловлардаги мағлубиятини тан олди
Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенко сайловларда мағлуб бўлганини тан олди.

Порошенконинг айтишича, экзит-пол натижалари кундек равшандир. У сайловлар бўйича рақиби Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилиб, уни ғалаба билан табриклашини айтган.

Украина президенти ўз жамоасини “ҳеч қачон таслим бўлмасликка” чақирган. “Дўстлар, сиз энг яхшисисиз”, деб айтган Порошенко ўз тарафдорлари ва жамоасига мурожаатида.

“Жамоамнинг азиз аъзолари, азиз юртдошлар, ОАВ ходимлари, ҳеч қачон таслим бўлманг. Ҳеч қачон, ҳеч қачон, ҳеч қачон. Катта нарсада ҳам, кичигида ҳам таслим бўлманг”, деб айтган Порошенко ва бу сўзлар Уинстон Черчиллга тегишли эканини айтиб ўтган.

Аввалроқ дастлабки расмий экзит-пол маълумотларига кўра, Зеленский 70 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, сайловларда ғолиб бўлгани маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко сайловлардаги мағлубиятини тан олди