Директорининг тегажоғлик қилганини айтган қизни тириклайин ёқиб юборишди

  • 22 апрель 2019, 10:49
  • 7 019
  • Дунё
  • Директорининг тегажоғлик қилганини айтган қизни тириклайин ёқиб юборишди
    Мазкур фожиа 27 март куни содир бўлган. 19 ёшли қизнинг мактаб директори уни хонасига чақирган ва унинг розилигисиз тегажоғлик қила бошлаган деб ёзади Aniq.uz нашри.

    Қиз директорнинг таъқибига тоқат қилолмай, полицияга мурожаат қилган. Полиция бўлими офицери қизнинг гувоҳлигини мобил телефонга тасвирга олган. Кўп ўтмай ушбу видео интернет орқали тарқатиб юборилган.

    Мактаб директорини ҳибсга олишган, қизга эса таҳдид қила бошлашган. Таҳдидларга қарамасдан 6 апрель куни қиз мактабга борган. Танаффус вақтида эса уни алдаб томга чақиришган ва бензин сепиб тириклайин ёқиб юборишган.

    Қиз 10 апрел куни вафот этган. Нусратнинг дафн маросимига минглаб одамлар келган. Қизнинг ўлимидан сўнг полиция 15 кишини ҳибсга олган. Қизни видеотасвирга олган офицер эса ишдан бўшатилган.

    Фикрлар

    » » Директорининг тегажоғлик қилганини айтган қизни тириклайин ёқиб юборишди