
Оммавий саҳналар актёри ўзининг бир сонияга кўринадиган фильм ва сериалларини намойиш этди, дея хабар бермоқда Darakchi.uz нашри.
Кўргазма учун актёр ўзининг барча роллари саҳналарини кесиб чиқди. У ҳатто “Капитан Америка”да ҳам иштирок этган эди.
Актёр Эдуардо Запата асосан оммавий саҳналарда иштирок этади.
Актёрни бир сонияга ўнлаб телевизион шоу, мусиқий ва реклама видеоларида, сериалларда ва ҳатто йирик блокбастерларда кўриш мумкин. Запата “Америка даҳшат ҳикоялари”, “Капитан Америка”, “Ўткир буюмлар”да иштирок этган.
Шунингдек, Запатани Apple, Volkswagen учун ишланган реклама роликларида учратиш мумкин. Актёр 2018 йилнинг ўзида 49 минг доллар ҳақ олган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар