Ким Чен Ин тансоқчилари унинг юришда давом этаётган поездини тозалаб чиқишди (видео)

  • 25 апрель 2019, 09:05
  • 866
  • Дунё
  • Ким Чен Ин тансоқчилари унинг юришда давом этаётган поездини тозалаб чиқишди (видео)
    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Владивостокдаги вокзалга етиб келган поезди юришда давом этаётганда махсус ўқитилган ходимлар томонидан тозалаб чиқилди. Ушбу ҳолат видеода муҳрланди.

    Поезд перронга яқинлашаётганда ундан Ким Чен Иннинг бир неча тансоқчиси югуриб тушган. Улардан баъзилари поездга параллел равишда ҳаракатлана бошлаган, баъзилари эса ҳали тўхтамаган поезднинг Ким Чен Ин тушиши керак бўлган вагони эшиклари ва тутқичларини тозалашга тушиб кетишган. Видеода Ким Чен Ин ходимлари ўз ишларини астойдил бажараётганларини кўриш мумкин.

    Ким Чен Ин 24 апрелда Россияга илк ташриф билан келди. Унинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви 25 апрелга белгиланган.

    Фикрлар

    » » Ким Чен Ин тансоқчилари унинг юришда давом этаётган поездини тозалаб чиқишди (видео)