11:41 / 25.04.2019
4 069

Америкалик поп мусиқачи қандай қилиб мусулмон бўлди?

Америкалик поп мусиқачи қандай қилиб мусулмон бўлди?
Насроний оилада туғилиб-ўсган ва ҳаёти давомида фақат мусиқа билан шуғулланиб келган америкалик машҳур поп-мусиқачи Делла Майлис ислом динини қабул қилди, деб хабар беради Islom.uz Habertürk нашрига таянган ҳолда.

Нашр мухбири билан бўлиб ўтган суҳбатда у қандай қилиб ислом динини қабул қилганини шундай изоҳлаган:
“Шу кунларда мен учта давлатда истиқомат қиламан, Булар АҚШ, Германия ва Туркия. Айтишим мумкинки, булар орасида Туркия менга жуда ёқади. Мусулмон бўлиш режамда йўқ эди. Туркияга ҳар доимги келган эдим. Мусулмонларнинг ҳаракатлари, яшаш тарзлари ва кўрган нарсларим мени бефарқ қолдирмади, улар мени танлашди. Шу сабабли ислом мени танлади, деб ўйлайман. Агар ичингизда бу нарса туғилмаса “Мен танладим” дейиш қийин. Бундай пайтда сизга ўхшаган мусулмонларнинг ҳаракатлари сизни танлайди. Мен эса фақат уни қабул қила оламан.

Менга исломни қабул қилишимга илҳом берган мусулмон биродарларимда шуни кўрдим: қиш кунларининг бирида йўл четида оёқ кийими йўқ бир одамни шу мусулмон дўстим дўконга олиб бориб, пайпоқ ва пойафзал олиб берди. Бошқа бир мусулмон дўстим эса совуқда йўл четида футболкада ўтирган одамни кўриб, устидаги иссиқ жемферини ечиб берди. Улар бу ишларини эвазига ҳеч нарса кутмасдан қилишди... Мусулмон дегани шу эди. АҚШ фуқароси бўлганимдан фахрланаман. У ерда ҳам мусулмонлар бор. Лекин мен Исломни АҚШда ўрганмадим. Мен Исломни Аллоҳнинг тақдири билан Туркияда ўргандим” дейди Делла Майлис.

Делла Майлиснинг онаси калисода пианино чалади. Отаси эса жаз клубини юритади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик поп мусиқачи қандай қилиб мусулмон бўлди?