07:13 / 27.04.2019
2 231

Amazon компаниясида роботлар секин ишлаган ходимларни ишдан бўшатмоқда

Amazon компаниясида роботлар секин ишлаган ходимларни ишдан бўшатмоқда
Фото: «Rubic.us»
Amazon компанияси омборларда ўз ходимларини автомат тарзда назорат қиладиган тизимни йўлга қўйган. Натижада чаққон бўлмаган ходимлар ишдан бўшатилмоқда. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

Ҳар йили Amazon 10 фоиз ходимини секин ишлагани ва вазифаларни ноаниқ бажаргани учун ишдан бўшатади.

Хабарда айтилишича, махсус тизим ҳар бир ходимнинг самарадорлик кўрсаткичини, ишлаш тезлигини ва вазифаларни аниқ бажаришини назорат қилади. Кейин тизим дарҳол огоҳлантириш беради, шунингдек, раҳбарнинг иштирокисиз ходимни бўшатиши ҳам мумкин.

Amazon танқидчиларининг фикрича, онлайн чакана савдо ширкати ўз ходимларини бошқа бир робот томонидан назорат қилинадиган жонли робот деб ҳисоблайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Amazon компаниясида роботлар секин ишлаган ходимларни ишдан бўшатмоқда