
Фото: Facebook/The White House
Президент Трамп Миллий мерганлик ассоциациясида нутқ сўзлаётган вақтида оломон ичидан кимдир унга уяли телефонини улоқтирди, дея хабар беради «ForumDaily»га таянган ҳолда "Дарё" нашри.
Президент Индианаполисда чиқиши қилган. Буни тасдиқлайдиган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Унда телефон саҳнага Трампнинг чап томонига тушгани акс этган.
Тадбир иштирокчиларининг сўзларига кўра, телефонни ташлаган одам залдан олиб чиқилган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса юз берган пайтда, махфий хизмат бу одамнинг айбдорлигини аниқлаш учун ҳибсга олган.
Бошқа президентларга ҳам худди шундай нарса улоқтириш ҳолати кузатилган. Мисол учун, Жорж Бушга оёқ кийим отилган. 2008 йилда Ироқда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида маҳаллий журналист пойабзалини АҚШ президентига улоқтирган. Хавфсизлик хизмати айбдорни дарҳол бинодан мажбуран чиқариб ташлаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар