Франциялик 72 ёшли сайёҳ Атлантика океанини бочкада кесиб ўтди

  • 28 апрель 2019, 15:23
  • 914
  • Дунё
  • Франциялик 72 ёшли сайёҳ Атлантика океанини бочкада кесиб ўтди
    Франциялик сайёҳ Жан-Жак Савен Атлантика океанини бочкада сузиб кесиб ўтди, деб хабар берди Kun.uz Франс Пресс агентлигига таяниб.

    Аввалроқ 72 ёшли эркак Канар ороллари таркибига кирувчи Эл Йерро оролидан сузишни бошлагани хабар қилинганди. Сайёҳ уч ойдан сўнг – 2019 йил мартида Кариб оролларига етиб боришни мўлжаллаганди. У узунлиги уч, диаметри икки метр ва оғирлиги 450 килограмм бўлган бочкада саёҳатга отланган.

    "Орадан 122 кун ва тўққиз соат ўтгач, мен меридианни кесиб ўтдим, бу Кариб денгизида эканлигимни билдиради. Океанни кесиб ўтиш ниҳоясига етди. Барчага ташаккур", - дея иқтибос келтиради агентлик Жан-Жак Савендан.

    Фото: AFP 2019 /Georges Gobet
    У бочкани тарк этиш учун порт топмоқчи эканлигини, айни пайтда "Флорида йўналишида сузаётганини" маълум қилган.
    Сайёҳ келгусида Ла-Манш бўғозидан сузиб ўтмоқчилигини билдирган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Франциялик 72 ёшли сайёҳ Атлантика океанини бочкада кесиб ўтди