21:58 / 28.04.2019
3 260

Қозоғистон президенти лавозимига 9 киши даъвогарлик қилмоқда

Қозоғистон президенти лавозимига 9 киши даъвогарлик қилмоқда
Қозоғистонда 28 апрелда президент лавозимига номзодларни илгари суриш якунланди. Ҳаммаси бўлиб марказий сайлов комиссиясига 9 номзод ҳужжат топширган. 11 майдан кейин улардан қайси бирлари рўйхатга олингани маълум бўлади.

Даъвогарлар орасида Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, “Ақ жол” партиясидан Дания Еспаева, Қозоғистон Коммунистик халқ партиясидан Жамбил Ахметбекова, “Ауил” партиясидан Толеутая Рахимбекова, “Ули Дала Кирандари” жамоатчилик бирлашмаси раиси Садибек Тугел, “Халқ демографияси” раҳбари Жуматай Алиев, касаба уюшмалари федерацияси номзоди Амангелди Таспихов, Қозоғистон қурувчилар иттифоқини билдирувчи Амиржон Косанов бор.

Номзодлар учун сайлов бадали 50 та энг кам иш ҳақини, яъни 2 млн 125 минг тангани ташкил қилган. Сайлов бадали номзод президент этиб сайланса ёки 5 фоиздан кўпроқ овоз тўпласа қайтариб берилади.

Аввалроқ 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра Қозоғистон сайловчилар рўйхатига 11 млн 814 минг 19 киши киритилгани маълум қилинган. Шу тариқа, ҳар бир номзоднинг қўллаб-қувватловига 118149 нафар сайловчи имзоси тўпланиши керак.

Номзодларни рўйхатга олиш босқичи 11 майгача давом этади. Агар давлат идоралари томонидан номзод ўз декларацияларида кўрсатган даромад ва мулк ҳақидаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланса, марказий сайлов комиссияси номзодни рўйхатга олишни бекор қилиши мумкин.

Сайловолди ташвиқоти рўйхатга олиш босқичи якунлангандан кейиноқ бошланади ва овоз бериш кунидан олдинги кун, яъни 8 июнь соат 00.00гача давом этади. 8 июнь сукут куни ҳисобланади.

Сайловлар 9 июнда соат 7дан 20гача бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон президенти лавозимига 9 киши даъвогарлик қилмоқда