10:50 / 01.05.2019
2 708

Facebook’да «ўлик» фойдаланувчилар сони «тирик»ларидан қачон ошиб кетиши маълум бўлди

Facebook’да «ўлик» фойдаланувчилар сони «тирик»ларидан қачон ошиб кетиши маълум бўлди
Фото: Reuters
Оксфорд олимларининг фикрича, 50 йилдан сўнг Facebook фойдаланувчиларининг «тирик» профилларидан кўра, «ўлик» профиллари сони умумий фойдаланувчилар сонига нисбатан кўпроқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилади.

Олимлар 2018 йилдаги ижтимоий тармоқ маълумотларига таяниб, 2100 йилга қадар Facebook фойдаланувчиларидан камида 1,4 миллиард одам ўз ёшини яшаб, ҳаётдан кўз юмиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Шундай қилиб, «ўлик» фойдаланувчиларнинг сони 2070 йилга келиб «тирик» фойдаланувчилар сонидан ошиб кетиши мумкин. Қайд этилганидек, XXI аср охирига келиб, Facebook ижтимоий тармоғида профилига эга бўлган фойдаланувчиларнинг йиллар давомида вафот этиши ҳисобига «ўлик» профиллар сони 4,9 миллиардни ташкил этиши мумкин.

Ушбу ҳолат инсонлар олдида қийин масалаларни туғдирмоқда. Мисол учун, вафот этган фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар билан тадқиқотчилар қандай шуғулланиш мумкин ва бундай фойдаланувчиларнинг конфиденциал маълумотларидан кимлар фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги каби саволлар юзага келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Facebook’да «ўлик» фойдаланувчилар сони «тирик»ларидан қачон ошиб кетиши маълум бўлди