10:00 / 03.05.2019
3 798

Шимолий Австралияда уч кўзли илон топилди

Шимолий Австралияда уч кўзли илон топилди
Фото: Northern Territory Parks and Wildlife
Шимолий Австралия боғлари ва ёввойи табиатни сақлаш хизмати маҳаллий овчилар томонидан топилган уч кўзли илон фотосуратларини тақдим этди. Рептилия тасвирланган сурат табиатни сақлаш хизматининг Facebook’даги расмий саҳифасида омма эътиборига ҳавола қилинган, бу ҳақда BBC News'га таяниб "Дарё" хабар қилади.

Кейинчалик Монти Пайтон деб номланган уч кўзли илон Дарвин шаҳридан 40 километр узоқликдаги шосседан топилган. Экспертларнинг фикрича, рептилиянинг ёши катта эмас. Унинг узунлиги 40 сантиметрга етади. Олимларнинг фикрига кўра, эмбрионологик мутация натижасида шаклланган учинчи кўзи худди бошқа икки кўзидек яхши кўради.

«Мен илгари уч кўзли илонни кўрмаганман, аммо лабораториямизда икки бошли кобра питони бор. Лекин бу умуман бошқа, худди сиам эгизакларига ўхшаган мутациядир», — дейди серпентолог Брайн Фрай.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Австралияда уч кўзли илон топилди